Ўртача ойликнинг энг юқори кўрсаткичлари қайси ҳудудларга тўғри келиши айтилди
Статистика агентлиги 2024 йилнинг январ-март ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари қайси ҳудудларга тўғри келгани ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, ўртача ойликнинг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (8 116,8 минг сўм), Навоий вилоятида (6 500,3 минг сўм), Тошкент вилоятида (4 764,4 минг сўм), Андижон вилоятида (4 390,9 минг сўм) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (4 065,4 минг сўм) кузатилди.
2024 йилнинг январ-март ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари эса Андижон вилоятида (125,2 фоиз), Тошкент шаҳрида (122,3 фоиз), Фарғона вилоятида (121,5 фоиз), Навоий вилоятида (118,8 фоиз) ҳамда Жиззах вилоятида (118,2 фоиз) кузатилди.
Ҳисобот даврида иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи – банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасига тўғри келиб, 13 228,7 минг сўмни ташкил этди. Шунингдек, ахборот ва алоқа соҳаси 11 732,2 минг сўмни, ташиш ва сақлаш соҳаси 7 360,8 минг сўмни ва саноат соҳаси 6 104,4 минг сўмни ташкил этиб, ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткични ташкил қилди. Таълим (3 434,9 минг сўм) ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (3 241,2 минг сўм) соҳалари эса бошқа соҳаларга нисбатан энг қуйи поғоналарда эканлигини кўриш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter