Орол денгизи фазода қандай кўринади? (фото)
Халқаро космик станция борт муҳандиси, «Роскосмос» синовчи-космонавти Олег Артемьев Орол денгизи фазода қандай кўринишини кўрсатди. Фазода олинган бир нечта суратларни космонавт ўз телеграм-каналида эълон қилди.
Қурий бошлашига қадар Орол дунёдаги катталиги бўйича тўртинчи кўл эди, деб ёзди фазогир суратларга изоҳида.
Суратларга фойдаланувчилар ҳам муносабат қолдиришди: айримлар манзаранинг гўзаллигидан ҳайратга тушган, яна баъзилар денгиз ҳадемай бутунлай қуриб битишидан хавотир билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter