Oppo ва Realme 200 долларлик смартфонларини тақдим этди
Oppo ва Realme (Vivo ва OnePlus сингари, бу икки бренднинг ҳам BBK Electronics корпорациясига боғлиқ жойи бор) ўрта нарх сегменти учун мўлжалланган Android 12 смартфонларини Хитойда тақдим этди. Ҳар иккисининг нархи юандан ўгирилганда 200 доллар атрофида.
Oppo A55s 5G
Ушбу смартфон MediaTek Dimensity 700 процессорида ишлайди: 6 нанометрли техник жараёндан ўтган, частотаси 3,4 ГГц. Талқинига қараб 6 ёки 8 ГБ оператив хотирали, 6,5 дюймли экрани HD+ ни қўллайди, аккумулятори сиғими — 5000 мАс.
Realme Q5i
Бу смартфоннинг экрани сал каттароқ (6,58 дюйм), сифати ҳам шунга мос — FullHD+ (бир сонияда кадр янгиланиши 90 тагача). Процессори ҳам юқоридаги рақибиникидан кучлироқ — саккиз ядроли MediaTek Dimensity 810 5G, яна бир афзаллиги — 33 ваттли тезкор қувватлаш технологиясига эга. Оператив хотираси — 4 ва 6 ГБ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter