Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Realme энг арзон смартфонларидан бирини тақдим этди

Realme энг арзон смартфонларидан бирини тақдим этди

Фото: «GSMArena»

Realme энг арзон смартфонларидан бири — Realme C30 ни тақдим этди. Бу ҳақда «GSMArena» хабар берди.

Смартфон 5000 мАс сиғимли аккумулятордан куч олади, экрани — 6,5 дюйм. Realme C30 смартфонига 12 нм техножараёндан ўтган Unisoc T612 процессори ўрнатилган.

Фото: «GSMArena»

Смартфон дисплейи — HD+ имкониятига эга суюқ-кристалл. Унинг юқори қисмида 5 МП селфи камера жойлашган. Орт қисмида 8 МП ягона камера бор. Унинг ёнидан светодиодли чақин жой олган.

Хотираси — 2/3 ГБ оператив, 32 ГБ ички. Хотирани microSD ҳисобига 1 ТБ гача етказиш мумкин. Смартфон Android мобил тизимининг енгиллаштирилган талқинида ишлайди.

Realme C30 нархи 100 доллардан бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг