Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Realme» илк планшетини тақдим этадиган сана аниқ бўлди

«Realme» илк планшетини тақдим этадиган сана аниқ бўлди

Фото: «Ferra.ru»

Сўнгги бир-икки ойда «Realme» тақдим этадиган икки қурилма ҳақида гап-сўзлар йиғилиб қолди. Бири — ноутбук, иккинчиси — планшет. Ва ниҳоят, узоқ кутилган «Realme Pad» тақдимоти қачонлиги ойдинлашди.

Ҳиндистонлик таниқли YouTube-блогер Саҳил Кароул ошкор этган маълумотларга кўра, ваъда қилинган планшет тақдимоти 9 сентябрь санасига белгиланган.

Фото: «Ferra.ru»

Интернетда тарқаган маълумотларда «Realme Pad» планшети 10,4-дюймли AMOLED-дисплей, 6 ГБ оператив хотира ва 64 ГБ доимий хотирага эга бўлиши айтилади. Қурилма аккумулятори сиғими 7100 мАс, ҳар икки камераси (асосий ва орт) 8 мегапикселли бўлиши кутилмоқда.

Планшетнинг нархи ҳақида ҳозирча бирон-бир маълумот йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг