Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бола асабий, уришқоқ, ғазабнок ва тажовузкор бўлишининг сабаблари ўрганилди

Бола асабий, уришқоқ, ғазабнок ва тажовузкор бўлишининг сабаблари ўрганилди

Канада, Жанубий Африка ва Бразилия олимлари тадқиқот ўтказиб, шундай хулосага келишди: бола планшет ва бошқа гаджетлардан қанчалик эрта фойдаланишни бошласа, тажовузкорлик билан боғлиқ муаммолар шунчалик юқори бўлади. Олимлар 3,5 ёшдан 5,5 ёшгача бўлган 315 нафар боланинг эмоционал ривожланишини кузатдилар. Шу билан бирга, улар боланинг хатти-ҳаракати ва планшетдан фойдаланишдаги ўзгаришлар ҳақида ота-оналар билан суҳбатлашдилар.

Тадқиқот натижаларига кўра, 3,5 ёшида планшетлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлган болалар бир йил ичида жуда асабий ва тажовузкор бўлишган. Олимларнинг фикрича, руҳияти ҳали етилмаган болаларнинг ҳис-туйғуларини бошқариш қобилиятига айнан гаджетлар салбий таъсир кўрсатади.

Бундан ташқари, кейинчалик болалар ўз ҳис-туйғуларини мустақил равишда тартибга солишни ўрганмасдан, ўзларини чалғитиш ва ғазабни бостириш учун гаджетлардан фойдаланишни бошлайдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг