Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Букилувчи биринчи iPad қачон чиқиши маълум бўлди

Букилувчи биринчи iPad қачон чиқиши маълум бўлди

Фото: Vesti.ru

Apple илк букилувчи планшетини чиқариш арафасида турибди. Воқеа тафсилотларидан яхши хабардор TF International Securities (Тайван) таҳлилчиси Мин Чи Куо букилувчи iPad ҳақидаги айрим маълумотларни очиқлади.

Унинг манбаларига кўра, Samsung ва Хитойнинг баъзи компанияларидан фарқли ўлароқ, Apple смартфонларини эмас, планшетини букишга қарор қилган.

Куо Twitterда ёзишича, букилувчи iPad 2024 йилда чиқарилади. Бу билан компания қурилмалари қатори тўлиб, савдолари юришиб кетишига умид қилмоқда. Таҳлилчи Apple инновацион планшети билан бирга, янгиланган ихчам iPad miniни ҳам тақдим этишини маълум қилди.

Букилувчи iPad ҳақида маълумотлар жуда оз. Фақат унинг углерод толали букилувчи таянчини Хитойнинг Anjie Technology компанияси тайёрлаб бериши маълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг