Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгиланган iPhone SE келгуси ҳафтада тақдим этилади — Bloomberg

Янгиланган iPhone SE келгуси ҳафтада тақдим этилади — Bloomberg

Фото: Digit

Apple узоқ кутилган ва янгиланган iPhone SE смартфонини келгуси ҳафтада тақдим этади, деб хабар берди Bloomberg.

iPhone SE охирги марта 2022 йилда чиқарилган ва у эскирди: бу «Home» («Уйга») тугмаси бор ягона iPhone, қолаверса, унда Face ID ҳам мавжуд эмас.

Янгиланган смартфон эса кўпроқ iPhone 14 ни эслатади, унда компаниянинг сунъий интеллектли дастурий таъминоти — Apple Intelligence ишлайди.

Эски iPhone SE 429 доллардан сотилган, янги функциялар, янгиланган дизайн ҳисобига смартфоннинг нархи оширилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас