Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Омикрон» ва вабо ташувчилари ўртасида боғлиқлик бор — олимлар

«Омикрон» ва вабо ташувчилари ўртасида боғлиқлик бор — олимлар

Фото: СС0 Public Domain

Коронавируснинг «омикрон» штамми вабо ташувчи кемирувчи жониворлар организмига кира олади. Ушбу жиддий мутацион силжиш ҳақида «bioRxiv» сайтида чиққан мақолада сўз боради.

Олимларнинг таъкидлашларича, коронавирус инсон ҳужайраси мембранасидаги ACE2 рецепторлари билан боғланиш учун тиканак-оқсиллардан фойдаланади ва шу тариқа ўзи учун ҳужайрага йўл очади. Бошқа органик бирикмалардан фарқли равишда, «омикрон» сичқонлар ва каламушлар ACE2 рецепторларига ҳам боғлана олган.

Антик даврларда иқлим ўзгаришлари сабабли Мўғулистон ва Хитой даштларида яшовчи кемирувчиларнинг Ғарбга миграцияси кузатилган, Европа ва Яқин Шарққа вабо таёқчалари шу тарзда кириб келган, дейишмоқда олимлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг