Шиддатли вабо: Африкадаги вазият хавотирли тус олмоқда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, жорий йил 1 январдан 15 октябрга қадар Ер юзида 603 минг нафардан зиёд кишига вабо ташхиси қўйилган.
2021 йилда бу кўрсаткич 223 минг, ўтган йили эса қарийб 473 минг нафар эканлигини ҳисобга олсак, сайёрамизда ушбу эпидемия билан боғлиқ вазият тобора ёмонлашиб бораётгани ойдинлашади.
Бу йил вабони юқтирган беморлардан 3 804 нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Касалликдан энг кўп Африка қитъаси аҳолиси азият чекмоқда. Хусусан, йил бошидан буён минтақанинг 16 давлатида эпидемия ўчоқлари рўйхатга олинган.
Бу борада Бурунди, Конго Демократик Республикаси, Зимбабве, Камерун, Малави, Мозамбик ва Эфиопия етакчилар сафида. Қолаверса, Сурия ва Гаитида ҳам вабога гумон қилинганлар сони ортиб боряпти.
Аввалроқ Африкада вабо авж олгани хабар қилинганди. Жаҳонда вабо кучайиши 2023 йилнинг феврал ойига тўғри келди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter