Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ вабога чалиниш билан боғлиқ вазият ёмонлашганини таъкидламоқда

ЖССТ вабога чалиниш билан боғлиқ вазият ёмонлашганини таъкидламоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вабога чалиниш билан боғлиқ вазият ёмонлашганини таъкидламоқда. 2023 йил бошидан буён касалланганлар сони 610 мингдан ошди.

«Бу 2022 йилдагидан кўп», – дейилади касалликнинг дунё аҳолиси ўртасида тарқалиш хавфи «жуда юқори» баҳоланаётган ЖССТ ахборотида.

2023 йилда вабо билан касалланганлар сони, ЖССТга аъзо мамлакатларнинг дастлабки ҳисоботларида қайд этилишича, 15 ноябрь ҳолатига кўра ўтган йиллардаги кўрсаткичлардан ошиб кетган. 610 мингдан ортиқ ҳолатлар ва 3,5 мингта ўлимлар ҳақида хабар берилган. Ой давомида касалланганлар сони қарийб 7 мингга етган. Ташкилот маълумотларига кўра, дунёда 2022 йилда 472 697, 2021 йилда эса 223 370 вабо касаллиги аниқланган.

Умуман олганда, йил бошидан буён 31 мамлакатда инфекция ҳолатлари қайд этилган бўлиб, касаллик юқтирганларнинг энг катта қисми Африка минтақасига тўғри келмоқда.

«Эпидемияларнинг кўплиги ва уларнинг географик тарқалиши, шунингдек, вакциналар ва бошқа ресурсларнинг етишмаслигини ҳисобга олган ҳолда, ЖССТ глобал даражадаги хавфни жуда юқори деб баҳолашда давом этмоқда», – дейилади ташкилот хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг