Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Метапневмовирус борасидаги хавотирлар ўринсиз — ЖССТ

Метапневмовирус борасидаги хавотирлар ўринсиз — ЖССТ

Фото: Rosminzdrav.ru

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) инсон метапневмовируси (HMPV) тарқалишини соғлиқни сақлаш соҳасида глобал фавқулодда вазият эълон қилиш учун етарли сабаб деб ҳисобламайди.

Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус билан телефонда суҳбатлашган Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто баёнот берди.

Маълумки, Хитойда HMPV вируси тарқала бошлагач, кўпчилик ташвишга тушиб қолганди. ЖССТ раҳбари вирус ташкилот мутахассислари томонидан яхши ўрганилгани ва мавсумий хусусиятга эгалиги, вақти-вақти билан турли мамлакатларда, айниқса, қиш ойларида қайд этилишини билдирган. Шу боис ЖССТ бу вирус тарқалгани учун қандайдир фавқулодда чоралар қўллашдан маъно йўқ деб ҳисоблайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас