Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Омикрон» Туркиядаги янги ҳолатларнинг 10 фоизини ташкил қилмоқда

«Омикрон» Туркиядаги янги ҳолатларнинг 10 фоизини ташкил қилмоқда

Фото: AP Photo

Туркиянинг аҳоли зич жойлашган вилоятларида янги коронавирус ҳолатларининг 10 фоиздан ортиғи «омикрон» штамми билан боғлиқ, деди республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Фаҳреттин Кожа.

«Европа ортидан бизнинг мамлакатимизда ҳам «омикрон» варианти кенг тарқала бошлади. Бу аҳоли зич жойлашган вилоятларимизда аниқланган янги ҳолатларнинг 10 фоизидан кўпроғини ташкил қиляпти. Ушбу вазият вакцинанинг бустер дозаси аҳамиятини оширади. Эмланганига уч ойдан кўпроқ вақт ўтганлар ўртасида қўшимча эмлашни кучайтириш керак» , деб ёзди Кожа твиттерда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ноябрь ойи охиридаги фавқулодда йиғилишдан сўнг, Жанубий Африкада топилган коронавируснинг янги вариантини «ташвишга соладиган» деб таснифлашга қарор қилганди. У бир ой ичида 100дан зиёд мамлакатларда тарқалишга улгурди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг