Омбудсман Фарғонадаги ИИБ биносида вафот этган 15 ёшли ўсмир воқеасини ўрганди
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова Фарғона вилояти Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти ҳамкорлигида Қўқон шаҳридаги ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказининг фаолиятини ўрганди. Бу ҳақда Омбудсман ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мониторинг давомида болалар учун яратилган шароитлар, уларнинг соғлом овқатланиши, таълим олиши, ётоқ жойлари, уларнинг спорт билан шуғулланишлари ва бошқа ҳолатлар ўрганилган. Бундан ташқари, Болалар омбудсмани марказда вақтинча сақланаётган болалар билан якка тартибда суҳбат ўтказган, уларнинг ижтимоий аҳволи, марказга келиб тушиш сабаблари билан қизиққан.
Бундан ташқари, Болалар Омбудсмани марказда вақтинча сақланаётган болалар билан якка тартибда суҳбат ўтказди, уларнинг ижтимоий аҳволи, Марказга келиб тушиш сабабларини ўрганган.
Шунингдек, Вакил Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги Вояга етмаганларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида жорий йилнинг 17 октябрь кунига қадар сақланган, Учкўприк тумани “Султон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган марҳум 9-синф ўқувчиси А.Р.нинг хонадонида бўлиб, боланинг онаси ва яқин қариндошларига ҳамдардлик билдирди. Вакил бўлиб ўтган воқеа назоратга олинганлигини ва боланинг вафотида айбдор бўлган шахсларга нисбатан суд томонидан қонуний жазо берилишини таъкидланган.
Аввалроқ, Бош прокуратура Фарғона ИИБда 15 ёшли боланинг ўлими билан боғлиқ тергов иши назоратга олинганини маълум қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter