Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Катта Фарғона магистрал канали бошқармаси муҳандиси қўлга олинди

Катта Фарғона магистрал канали бошқармаси муҳандиси қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Фарғона вилоятида фермер хўжалиги раҳбарининг 5 000 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган шахслар ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Катта Фарғона магистрал канали бошқармаси муҳандиси У.Т. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) ва бошқалар Тошлоқ туманидаги “Ҳ.Р.” фермер хўжалиги раҳбари Ш.К.нинг ишончига кириб, ушбу хўжаликнинг ёнида жойлашган каналлар бошқармаси муҳофаза зонасига кирувчи 55 сотих ер майдонида келгусида қурилиш ишларини амалга ошириши учун муҳофаза ҳудудига кирмаслиги тўғрисида хат расмийлаштириб беришлари эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг