Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмазорлик яна бир аёл коронавирус қурбонига айланди

Олмазорлик яна бир аёл коронавирус қурбонига айланди

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистонда коронавирус юқтирган яна бир бемор вафот этди ва жами қурбонлар сони 60тани ташкил қилмоқда.

Олмазор туманида яшовчи 65 ёшли М.Х.да (аёл) сўнгги икки ҳафтада тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик, йўтал кузатилиб, уйида даволанган. Тана ҳарорати тушмагач, «COVID-19» инфекциясига намуна топширган.

Бемор Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга «COVID-19» инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, гипертония, артериал гипертензия ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.  

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, бугун яна бир Олмазор туманида яшовчи 53 ёшли бемор вафот этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг