Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент ҳокимларга мажлисбозликни тақиқлаганди. Тошкентда мажлисга чақирилган маҳалла раиси вафот этди

Президент ҳокимларга мажлисбозликни тақиқлаганди. Тошкентда мажлисга чақирилган маҳалла раиси вафот этди

Олмазор тумани ҳокимлиги

Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда маҳалла раиси йиқилиб тушиб вафот этган, деб ёзмоқда «Daryo» ўз манбаси берган маълумотга таяниб.

Ҳодиса 24 ноябр куни содир бўлган. Марҳум пойтахтнинг «Янги Себзор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси бўлгани айтилмоқда.

Олмазор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Виталий Толибжонов маълумотни тасдиқлаган. Аммо қўшимча маълумот беролмаслигини, иш юзасидан прокуратурадан ахборот олиш мумкинлигини айтган. Бош прокуратура тез орада ахборот берилишини билдирган.

Олмазор тумани ҳокимлигида 16 ноябр куни ўтказилган йиғилиш
Фото: Олмазор тумани ҳокимлиги

Шахси сир қолишини истаган манба Олмазор туман ҳокимлигида масъулларининг «мажлисбозлиги 40 кундан бери давом этаётганини» қўшимча қилган. «Бу мажлисбозлик қачон тугайди? Ҳар кун бир соатлаб кўчада совуқда туряпмиз», деган у.

2021 йили президент Шавкат Мирзиёев ҳокимлардан мажлисбозликни йиғиштириб, амалий ишга ўтишни, айниқса, маҳалла раиси ва профилактика нозирини мажлисга чақиришни бас қилишни талаб қилган, бунга амал қилмаган ҳоким ишдан кетишини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг