Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади

Бугун, 11 июн куни пойтахтнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларидаги таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.

Электр таъминоти ўчириладиган манзиллар:

  • Мирзо Улуғбек тумани: «Авайхон» ва «Сайрам» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
  • Олмазор тумани:  «Олтинсой», «Ислом ота», «Қичқириқ», «Истиқбол», «Ғалаба», «Табассум», «Бўстонобод», «Шодиёна», «Янги Тошкент», «Мояриқ», «Аҳил» ҳамда «Элпарвар» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат  08:00 дан 17:00 гача.

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг