Энди маҳалла раислари ҳар 5 йилда сайланади

Жорий йил 11 февраль куни қабул қилинган тегишли қонун билан «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида»ги қонунларига фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддатини узайтиришга доир ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, эндиликда маҳалла раислари ваколатлари муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади. Шунингдек, бўшаб қолган ўринларга ҳам фуқаролар йиғинлари раислари 5 йил муддатга сайланади.
Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари аниқлаштирилди.
Қонун амалга киритилгунига қадар сайланган фуқаролар йиғинлари раислари ўз ваколатларини улар сайланган 3 йиллик муддат тугагунига қадар амалга оширади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter