Олмазорда бетон тўсиққа урилган автомашина ҳайдовчиси вафот этди
Олмазор туманида бетон тўсиққа урилган автомашина ҳайдовчиси оламдан ўтди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.
Тошкент шаҳри, Олмазор туманида 31 январь куни соат 03.45да «102» тизимидан тушган хабарга кўра, шу куни соат 02.20ларда Мухбир кўчасида ҳайдовчи — 1998 й.т, У.Ф. «Нексия-3» русумли автоуловини бошқариб кетаётиб, йўл четидаги бетон устунга урилган.
Натижада автоулов ҳайдовчиси У.Ф. олинган тан жарохатлари натижасида ТТА-2 клиникасига олиб борилганида вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди, — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter