Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмазор туманига янги прокурор тайинланди

Олмазор туманига янги прокурор тайинланди

Фото: Тошкент шаҳар прокуратураси

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2020 йил 7 мартдаги буйруғи билан Ойбек Мэлсович Маннанов Тошкент шаҳар Олмазор тумани прокурори лавозимига тайинланди.

О.Маннанов 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий-ҳуқуқшунос, 2009 йилда Тошкент давлат университетини ҳамда 2017 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган.

У прокуратура органларидаги хизмат фаолиятини Тошкент шаҳар Яшнобод тумани прокуратурасида бошлаб, кейинчалик шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда фаолият юритган.

2020 йилнинг февраль ойидан буён Тошкент шаҳар прокурорининг халқаро-ҳуқуқий масалалар бўйича катта ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг