Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмалиқдаги ғишт заводи 5 мингга яқин хонадон истеъмолига тўғри келадиган газни ноқонуний ёқиб юборди

Олмалиқдаги ғишт заводи 5 мингга яқин хонадон истеъмолига тўғри келадиган газни ноқонуний ёқиб юборди

Фото: Xabar.uz

Энергетика вазири бошчилигидаги махсус штаб томонидан 8 декабрдан 9 декабрь кунига ўтар кечаси Тошкент вилоятидаги юридик истеъмолчиларнинг табиий газдан фойдаланиш ҳолати бўйича тунги назорат тадбири ўтказилган.

Унда Тошкент вилоятида Олмалиқ шаҳридаги «Олмалиқ ғиштчи» МЧЖ 10 кун ичида 5 мингга яқин хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Олмалиқ шаҳар прокуратурасига топширилди.

Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг