Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмалиқда жабрланган хорижлик ишчиларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Олмалиқда жабрланган хорижлик ишчиларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Жорий йилнинг 20 феврал куни жабрланган  ҳиндистонлик ишчи-ходимларнинг 27 нафарига зудлик билан тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари ташкил этилган, деб хабар бермоқда «Olmaliq KMK».

Тўрт нафар жабрланганга Оҳангарон тумани шошилинч тиббий марказида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилиб, тез ёрдам кўрсатилди ва аҳволлари яхши бўлгани учун шифохонадан жавоб берилди.

23 нафар жабрланганларга Олмалиқ шаҳар шошилинч тиббий марказида тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари ташкил этилганди.

Ўзбекистон Республикаси Ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари ёрдамида  беморларнинг 6 нафарида жарроҳлик операцияси муваффақиятли ўтказилган. Бугунги кунда 6 нафар жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморлар Республика Ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида муолажаларни давом эттиряпти.

Шунингдек, қолган 17 нафар жабрланувчиларга Олмалиқ шаҳар шошилинч тиббий марказда тиббий ёрдам кўрсатиляпти, аҳволлари ўрта ва енгил ҳолатда, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, жабрланганларнинг барчасига алоҳида шифокор бириктирилган, сифатли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳиндистонлик ишчи-ходимлар учун тезкор тиббий ёрдам ташкил этиш ишларига Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика илмий марказ раҳбарлари жалб этилган.

Аввалроқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг