Олимпиада қатнашчиларини кутиб олиш маросими сабаб қатор кўчалар ёпилади
«Токио-2020» Олимпиадасида қатнашган Ўзбекистон делегацияси самолёти бугун, 9 август куни соат 20:00 да Тошкент халқаро аэропортига етиб келиши кутилмоқда. Делегация 21:00 да аэропортдан Миллий Олимпия қўмитаси томон икки қаватли махсус автобусларда ҳаракатланади.
Шу сабабли, 2021 йил 9 август куни соат 21:00 дан соат 23:00 га қадар:
- Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аеропортидан Қумариқ кўчасига чиқишдан бошлаб Қумариқ кўчаси бўйлаб Бобур кўчаси кесишмасигача;
- Қумариқ ва Бобур кўчалари кесишмасидан Бобур кўчаси бўйлаб Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасигача;
- Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Нукус ва Ойбек кўчалари кесишмасигача;
- Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Ойбек ҳамда Афросиёб кўчалари бўйлаб Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасигача;
- Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасигача;
- Шароф Рашидов ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси бўйлаб Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасигача;
- Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасидан Амир Темур кўчаси бўйлаб Амир Темур ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасигача;
- Амир Темур ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов ва Ботир Зокиров кўчалари кесишмасигача;
- Ислом Каримов ва Ботир Зокиров кўчалари кесишмасидан Ботир Зокиров кўчаси бўйлаб ушбу кўчада жойлашган Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси биносигача бўлган йўл транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Тирбандликларни олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter