Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимпиада чемпиони рекорд ўрнатди

Олимпиада чемпиони рекорд ўрнатди

Фото: «NRK»

Норвегиялик чанғичи Андерс Эукланн 700 километрдан кўпроқ масофани босиб ўтиб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда NRK хабар бермоқда.

48 ёшли фахрий спортчи 41 соат ичида 700 километр 500 метр масофани босиб ўтди. Норвегиялик чанғичи 36 ёшли Симен Эстенсен ва 27 ёшли Йоар Тьеле исмли бошқа чанғичилар билан старт олди.

530 километрлик маррадан ўтиб, спортчилар жаҳон рекордини ўрнатдилар. Шундан сўнг Эстенсен ва Тьеле бирин-кетин мусобақани тарк этишди. Биринчиси — 550 километр, иккинчиси 610 километрни босиб ўтгач дам олишга қарор қилишди. Спортчилар масофани овқатланиш ва чанғи алмаштириш учун танаффуслар билан босиб ўтдилар.

Эукланн Солт-Лейк-Сити Олимпиадасида 4 х 10 километрлик эстафетада олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, норвегиялик ҳисобида жаҳон чемпионатларининг битта олтин ва иккита кумуш медаллари бор. У 1983 йилда миллий терма жамоа сафига келиб қўшилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг