Ўликхона музхонасида етти соат ётган мурда «жонланди»
Мотоцикл уриб юборган ҳиндистонлик фуқаро ўликхона музхона камерасида етти соат ётгандан сўнг «тирилди», деб хабар бермоқда News18.com нашри.
Пайшанба куни мамлакат шимолидаги Морадобод шаҳрида 40 ёшли электрчи Шрикеш Кумарни мотоцикл уриб юборган. Эркак туман шифохонасига етказилган, шифокорлар унинг ўлганини қайд этишган. Эртаси куни муассаса ходимлари Кумарнинг жасадини музлатгичга жойлашган.
Оила аъзолари унинг шахсини тасдиқлаб, мурдани ёриб кўришга рози бўлгач – етти соатдан кейин Кумарнинг келини унинг нафас олаётганини пайқаб қолган.
«Тез ёрдам ходими беморни текширган: унинг юраги урмаётганди. У бу одамни бир неча бор текширди. Шундан сўнг вафот этгани маълум қилинди, аммо эрталаб полиция ва оила аъзолари уни тирик деб эълон қилишди», – деди Морадобод бош тиббий назоратчиси, доктор Шив Сингх.
Унинг сўзларига кўра, текширув ўтказиш буюрилган. Энди шифокорларнинг асосий вазифаси унинг ҳаётини сақлаб қолишдир.
Кумар Меерут тиббиёт марказида даволанмоқда, унинг аҳволи анча яхши. Келини эркакнинг ҳали ҳушига келмаганини айтди. Aёлнинг қўшимча қилишича, яқинлари шифокорларнинг эътиборсизлиги учун шикоят ҳозирлашмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter