Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўғлининг номидаги фермер хўжалиги ерини 84 000 АҚШ долларига сотаётган шахс ушланди

Ўғлининг номидаги фермер хўжалиги ерини 84 000 АҚШ долларига сотаётган шахс ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Бухоро вилоятида фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонини сотмоқчи бўлган шахс ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Р. бошқа бир фуқаро Д.нинг ишончига кириб, ўғлининг номида бўлган «Ҳ.О.» фермер хўжалигига тегишли бўлган 7,5 гектар ер майдонини танишлари орқали номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 84 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг