Самарқандлик тадбиркор Афғонистонда савдо маркази очди
Самарқанд туманидаги Navobod naslli parranda кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Ҳайдар Ўроқов Афғонистонда савдо маркази очгани ҳақида маълум қилган.
Айни пайтда фермер хўжалигида 500 нафарга яқин ишчи-хизматчи меҳнат қилмоқда. Бу ердаги паррандалар сони 300 мингтага етган. Хўжалик томонидан ички бозорга наслли бройлер жўжалар, парранда гўшти, парранда учун омихта ем маҳсулотлари етказиб бериляпти.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида 13,5 миллион АҚШ доллари миқдорида парранда гўшти ва омихта ем Россия, Тожикистон, Афғонистон, Қирғизистон ҳамда Қозоғистонга экспорт қилинган.
«Деярли барча вилоятларда савдо марказларини ташкил этганмиз ва аҳоли хонадонлари учун бир кунлик наслли бройлер жўжалар ҳам етказиб берилмоқда. Яқинда қўшни Афғонистонда савдо марказимизни очдик. У ерда наслли жўжалар ва парранда учун омихта ем сотуви йўлга қўйилган», деган Ўроқов.
Айтилишича, фермер хўжалигининг 105 гектар ерда токзори ҳам бор. Бунда етиштирилаётган оқ кишмиш навли узум қайта ишлаш цехида замонавий технология асосида қуритилиб, қадоқланган ҳолда экспортга йўналтирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter