Ўзбекистонда сабзавотнинг 58,3 фоизи деҳқон ва томорқа хўжаликлари томонидан етиштирилди

Статистика агентлиги маълумот беришича, 2024 йилда (январдан декабргача) Ўзбекистондаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан жами 11 994,8 минг тонна сабзавот етиштирилган.
Эътиборли томони, сабзавотларнинг 58,3 фоизи ёки 6 998,1 минг тоннаси деҳқон ва томорқа хўжаликлари томонидан етиштирилган.
Хўжалик тоифалари бўйича етиштирилган жами сабзавот ҳажми:
- фермер хўжаликлари — 4 442,8 минг тонна;
- деҳқон ва томорқа хўжаликлари — 6 998,1 минг тонна;
- қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар — 563,9 минг тонна.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter