Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Одамхўр акула қотил китга ем бўлди

Одамхўр акула қотил китга ем бўлди

Оқ акула.

Иллюстратив фото

Денгиз биологи Элисон Таунер Жанубий Африканинг Шарқий Кап провинцияси пляжида оқ акула жасадини топди. Сал аввал делфинни ўлжа қилган акула кейинроқ касаткага ем бўлгани маълум бўлди.

Одамларга энг кўп ҳужум қилгани учун оқ акулаларни одамхўр акулалар ҳам дейишади, касаткалар эса қотил китлар деган ном орттирган.

Акулага касатка ҳужум қилганига далил — ўзига хос тиш излари, ҳали ҳазм бўлишга улгурмаган делфин гўшти эса акула овчидан қурбонга айланиши учун ҳеч қанча фурсат ўтмаганини англатади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг