Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Акула ҳужумидан яна бир аёл вафот этди

Акула ҳужумидан яна бир аёл вафот этди

Мисрдан акула ҳужуми ҳақида яна бир фожиали хабар тарқалди. Денгиз йиртқичининг қурбони яна бир аёл киши бўлди. Хургада курорти яқинидаги қирғоқда унинг жасади топилган.

Расмийлар қирғоқни вақтинча ёпишга қарор қилдилар, бу ҳудудда Қизил денгизда сузиш қатъиян ман этилди. Кейинги уч кун давомида чўмилиш ва ҳатто балиқ овлаш ҳам тақиқланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган куни Австрия фуқароси бўлган 68 ёшли аёлнинг ўлими ҳақида маълум бўлган эди. Акула унга жиддий жароҳат етказган, жабрланувчи касалхонага етказилганига қарамай, вафот этганди.

Мутахассислар ҳозирда акулаларнинг бундай агрессив хатти-ҳаракати сабабларини ўрганишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг