Океанариумдаги китсимон акула аслида робот экан
Хитойдаги океанариумда минглаб одамлар томоша қилиб кетган китсимон акула аслида робот бўлиб чиқди, деб хабар берди Independent.
Шэнчжэндаги Xiaomeisha Sea World океанариуми беш йиллик қайта таъмирдан сўнг ишга тушди. Барча ёшдагиларда бирдай қизиқиш уйғотган акула океанариумнинг асосий юлдузига айланди.
Бир ҳафтада океанариумга 100 мингга яқин одам ташриф буюрди, чипта нархи 40 доллар. Кейинроқ ўзлари томоша қилган «китсимон акула» аслида робот эканини билгач, кўпларнинг ҳафсаласи пир бўлди.
Ижтимоий тармоқларда танқидлар тинмагач, океанариум вакили жавоб берди: робот-акулани ясашга миллионлаб доллар сарфланган, ҳақиқий китсимон акулаларни тақиқловчи қонун туфайли шундай қилишга мажбур бўлишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter