Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Акула ҳужумидан кейин ёш йигит оёғини йўқотди

Акула ҳужумидан кейин ёш йигит оёғини йўқотди

Фото: Corriere della Sera

Австралиянинг Квинсленд штатида тажовузкор акула билан тўқнаш келган йигит оёғидан айрилди. Бу ҳақда Corriere della Sera хабар бермоқда.

Италиянинг Парма шаҳрида яшовчи 20 ёшли Маттео Мариотти 8 декабрь куни йиртқичнинг ҳужумидан омон қолди. Бир кун олдин йигит бобосидан айрилганди, шунинг учун сув остига шўнғиш унинг хаёлини қайғули ўйлардан халос қилишига ёрдам беради, деб умид қилганди. Мариотти ниқоб кийиб, балиқларни суратга олиш учун камера билан сувга тушди. У сувга шўнғиши билан беш-олти метр узунликдаги улкан акула ҳужум қилиб, оёғидан тишлаб олди.

Йигит йиртқичнинг ҳамласидан қочишга бир неча бор уринган. Ниҳоят акуланинг ўткир тишларидан қутилишнинг йўлини топди ва дарҳол камерасини ёқиб, қариндошлари билан хайрлашув видеосини ёза бошлади. Охир-оқибат унинг қичқириғини сувга шўнғиш бўйича мураббийи Томмасо Агости эшитган экан. У ёрдамга шошилди, йигитни қирғоққа олиб чиқди ва қонни тўхтатишга ҳаракат қилди.

Сўнг жабрланувчи касалхонага ётқизилди. Жароҳатларнинг оғирлиги туфайли оёғини тиззадан пастроқ қилиб кесишга тўғри келди. Мариотти яқин орада яна бир нечта операцияларни ўтказади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг