Одамнинг қадам олишига қараб қанча яшашини билиш мумкин — олимлар
Япониялик геронтологлар агарда инсон 70 ёшида ҳам худди ёшлигидаги каби шахдам юрса — 80 ёшга кириш имконияти 100 фоизга тенг, деган хулосага келишди. Бу ҳақда «Российская газета» ёзмоқда.
«Кунчиқар юрт» олимлари 1997 йилдан бери 60 ёшдан 80 ёшгача бўлган инсонларнинг юриш суръатини ўрганиб келишяпти. Олинган натижалар таҳлили шуни кўрсатдики, агарда киши 70 ёшида ҳам 1,5 метр/сония тезликни сақлаб қолса, бемалол узоқ умр кўришга умид қилса бўлади.
Агарда шу ёшдагилар бир сонияда 1,5 метрни босиб ўтиш суръатини пасайтирган бўлсалар, уларнинг яна 10 йил умр кўриш эҳтимоли 15-35 фоизга тенглашган. Эркакларда бу кўрсаткич аёлларга қараганда пастроқ.
«Юриш суръати — муайян инсоннинг узоқ умр кўриши ҳақида энг яхши прогноз берувчи индикатор. Ёши улуғ инсон қанча тез юрса, умри шунча бардавом бўлади», — деди Япония миллий гериатрия ва геронтология маркази президенти Хидэнори Араи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter