Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурафшонда беш нафар ниқобли босқинчи қўлга олинди

Нурафшонда беш нафар ниқобли босқинчи қўлга олинди

Фото: Тошкент вилояти ИИББ.

11 декабрь куни тунги соат 02:30ларда бир гуруҳ номаълум шахслар (юзига ниқоб ва қўлига қўлқоп кийган ҳолда темир мослама билан қуролланиб) Нурафшон шаҳар марказида ўрнатилган «Пойтахт банк» АЖга қарашли банкоматларнинг бирига ҳужум қилганлар. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди. 

Улар кодли сейфни бузиш орқали банкомат ичидан жами 19 млн 433 минг сўм миқдоридаги пулларни олиб (банкомат ичида яна 180 млн сўм пул бўлган), воқеа жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида ушбу жиноятни – Ўрта Чирчиқ ва Бектемир тумани ҳамда Нурафшон шаҳрида яшовчи 22-24 ёш орасидаги 5 нафар шахс содир қилганлиги аниқланиб, улар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Суриштирув давомида ушбу шахслар 13 декабрь куни ҳам шаҳар марказидаги озиқ-овқат дўконини олдига ўрнатилган «Пайнет» тўлов терминалини бузиб, ичида бўлган пулни олмоқчи бўлганлиги бироқ уларнинг бу ҳаракати натижа бермагани аниқланган.

Нурафшон шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан ушланган шахсларга нисбатан ЖКнинг 25-, 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг