Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурафшонда канализация қудуғига тушган уч ишчининг мурдаси чиқди

Нурафшонда канализация қудуғига тушган уч ишчининг мурдаси чиқди

Ушбу мудҳиш ҳодиса жорий йилнинг 20 июл куни содир бўлган.

Қайд этилишича, «Тошкент коммунал қурилиш сервис» МЧЖ ишчиси 1966 йилда туғилган А.Қ. Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Тўйтепа М.Ф.Й. Тошкент йўли кўчасида жойлашган «Реал Мадрид» автодўкони олдидаги иккинчи даражали йўл остидан ўтган сув оқова тармоғи (канализация) қудуғига тушиб тозалаш ишларини олиб бораётган вақтда, қудуқ ичидан чиққан заҳарли газ аралашмасидан бўғилиб, ҳушидан кетган.

2000 йилда туғилган М.С., 1968 йилда туғилган Е.К. ҳамда 1996 йилда туғилган Ш.Ф.лар ёрдам бериш мақсадида қудуқ ичига тушган вақтда улар ҳам ҳушидан кетган.

Натижада А.Қ., М.С. ва Е.К. ҳодиса жойида вафот этишган. Фуқаро Ш.Ф. эса ҳушсиз ҳолатда Нурафшон шаҳар марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан ҳозирда Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг