Нодирбек Абдусатторов аламли мағлубиятга учради
Шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов Champions Chess Tour-2023 турнирининг ярим финалида кутилмаган хато туфайли имкониятни бой бериб қўйди.
Америкалик таниқли гроссмейстер Уэсли Со 1-сетда мағлуб этилди, 2-сетда эса Нодирбек 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб бўлди. Шундан сўнг, 3-сетга старт берилди. Дастлабки 2 та партия дуранг билан тугагач, Армагеддон, яъни ҳал қилувчи тай-брек ўйинига навбат келди. Қора доналарда рақибидан 5,5 дақиқа камроқ вақт билан ўйнаган Нодирбек яхши позицияда эди, дуранг ҳам уни қаноатлантирарди. Аммо биргина хато юриш натижасида у устунликни бериб қўйди. Тажрибали Уэсли Со бу имконни қўлдан бермади ҳамда ғалаба қозониб, финалга чиқди.
Иккинчи ярим финалда Магнус Карлсен ортиқча қийинчиликсиз Фабиано Каруана устидан ғалаба қозонди.
Нодирбек ҳамда Фабиано турнирда 3-ўринни қўлга киритди ва ҳар бири 50 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот олади.
Турнир ғолиблиги учун Магнус Карлсен ва Уэсли Со кураш олиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter