Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нидерландия-Аргентина ўйинини бошқарган ҳакамга «қизил карточка» берилди

Нидерландия-Аргентина ўйинини бошқарган ҳакамга «қизил карточка» берилди

Антонио Мигел Матеу Лаос Қатардаги мундиалнинг қолган ўйинларини бошқармайди. Испаниялик ҳакам турнир якунига етмасидан аввал четлатилди, деб ёзди Cope нашри.

Матеу Лаос Испанияга қайтиб кетган.

Нидерландия ва Аргентина ўртасидаги 1/4 финал (2:2, пеналтилар серияси бўйича 3:4) унинг учун ЖЧ-2022 даги сўнгги ўйин бўлди. Ўша ўйинда испан ҳаками футболчиларга рекорд даражада кўп — 17 та сариқ ва битта қизил карточка кўрсатди, беллашув тугаганидан сўнг ҳар икки томон футболчилари ундан норози эканликларини билдиришди.

Умуман, Аргентина-Нидерландия баҳсида кўп сонли тўқнашувлар фақат тўп учун бўлмаганини кўрдик. Лаосни шунда ҳам айблашди — ўйин тизгинини қўлдан бериб қўйган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг