Навбат Бухорога. Аёл ўз дўконини ҳокимликка совға қилди
Фуқаро Х.Рашидова Когон шаҳрида жойлашган, ўзига тегишли савдо дўконини шаҳар ҳокимлигига беғараз тақдим этган. Шаҳардаги бош бекат биносида жойлашган дўкон 60 м2 майдонга эга.
Шаҳар ҳокими 15 декабр куни қарор чиқариб, савдо дўконини ҳокимият балансига олишни буюрди.
Эслатиб ўтамиз, 30 ноябрда фуқаро Зиёда Латипова ўзига тегишли MERCEDES BENZ S500 HYBRID русумли машинани Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ихтиёрий равишда текинга берган эди.
Кейинроқ эса Тошкент шаҳрининг Учтепа ва Чилонзор тумани ҳокимликларига ҳам биттадан 2 та уй совға қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter