Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мутахассислар кўк чойнинг фойдали таъсирлари бўйича тадқиқотни эълон қилди

Мутахассислар кўк чойнинг фойдали таъсирлари бўйича тадқиқотни эълон қилди

Антиоксидантларнинг юқори консентрацияси билан машҳур бўлган кўк чой одамнинг когнитив функцияларига фойдали таъсир кўрсатади. Ичимликнинг мия саломатлигига таъсири бўйича тадқиқот Швейцариядаги Психиатрия университети клиникаси мутахассислари томонидан ўтказилди.

Натижалар Psychopharmacology журналида чоп этилган.

Мутахассисларнинг хулосаларига кўра, кўк чой руҳий касалликларни, хусусан, демансни даволашда ёрдам беради.

«Бизнинг текширув натижаларимиз шуни кўрсатдики, кўк чой мияда қисқа муддатли синаптик пластиситни кучайтириши мумкин, бу эса когнитив функцияга фойдали таъсир кўрсатади», — дейди тадқиқотчилардан бири Стефан Боргвардт.

Шу билан бирга, мутахассис чойни қўшимчалар билан ичишни тавсия қилган. Ичимликларнинг айрим турлари мия фаолиятини яхшилаши мумкин. Шундай қилиб, лимон қўшилган чой диққатни жамлаш ва хотирани кучайтириш учун яхши фойда беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг