Мушукнинг бўйнидан ип ўтказиб судраган йигитнинг отаси жазоланди
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 12 ёшли йигит мушукнинг бўйнидан ип билан боғлаб судрагани видеоси тарқалди.
Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати баёнот билан чиққан.
Маълум бўлишича, ушбу воқеа 4 июл куни, соат 08:30 атрофида Кўкдала туманининг Хўжаобод МФЙда содир бўлган. 16 яшар А.М. амакисининг уйига меҳмонга бориб, хонадон эгасига тегишли бўлган мушукка нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилган А.М. вояга етмагани сабаб унинг отаси Ҳ.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан баённома расмийлаштирилди.
Аввалроқ, Қашқадарёда ИИБ ЖҚБ ходими қўлга олингани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter