Москвада ўзбекистонлик ўз ватандошини пичоқлади
Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Тергов Бош бошқармаси Тушино туманлараро тергов бўлими РФ Жиноят кодексининг 30 моддаси 1-қисми ва 105-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят (қотилликка уриниш) юзасидан жиноий иш очди.
Тергов маълумотларига кўра, жорий йил 10 декабр куни Ўзбекистон фуқароси Москва шаҳри шимоли-ғарбидаги савдо-кўнгилочар марказларидан бирида аввалдан таниш бўлган эркакнинг қорин қисмига ўзаро жанжал чоғида пичоқ билан жароҳат етказган.
Жабрланувчи Москвадаги шифохоналарнинг бирига етказилган, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳозирда Москва шаҳар Тергов қўмитасининг ходимлари воқеа жойини кўздан кечирмоқда. Жиноят содир этишда гумон қилинган шахс қўлга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter