Mobiuz 30 минг сўмдан 70 минг сўмгача абонент тўловига эга «Kerakli» тариф режаларини ишга туширди
Турли хил бонус тизимларига эга «Kerakli» тарифлари кўп мулоқот қилиш ва мобил интернетдан фаол фойдаланиш учун янги имкониятлар очмоқда.
Ўзбекистон мобил алоқа бозоридаги операторлар турли туман таклифлар билан абонентлар эътиборини тортмоқда. Mobiuz мобил оператори абонентларнинг эҳтиёжларини ўрганиб чиқиб, мослашувчан шартларга эга бешта «Kerakli» тариф режасини жорий қилди.
«Kerakli 70» туркумдаги энг катта тариф ҳисобланади. Ойига 70 минг сўм эвазига абонентлар Ўзбекистон бўйича чексиз қўнғироқлар, 100 000 мегабайт мобил интернет, ойига 7 000 та SMS-хабарлардан фойдаланиш имкониятига эга.
«Kerakli 70»га янги рақам билан уланганда, абонентлар махсус бонус – 3 ой давомида ҳар ой 100 000 мегабайт тунги интернетга (тунги соат 00:00 дан эрталаб 08:00 гача) эга бўладилар.
«Kerakli 55» чексиз қўнғироқлар, 55 000 мегабайт ва 5 500 та SMS-хабарларни ўз ичига олади. Абонент тўлови – ойига 55 минг сўм.
«Kerakli 55»нинг янги абонентлари учун ойлик бонус мавжуд – улар 3 ой давомида 55 000 мегабайтдан тунги интернетдан фойдаланишлари мумкин.
«Kerakli 45» тарифи бўйича 45 минг сўмга 30 000 мегабайт, 3 000 дақиқа ва 3 000 та SMS берилади. Унинг ўзига хослиги шундаки, дақиқалар ва SMS-хабарларни мегабайтларга бепул ва бирга-бир алмаштириш мумкин. Шундай экан, абонентлар тарифдаги дақиқа ва хабарларни алмаштириб, қўшимча 6 000 МБгача фойдаланса бўлади.
Бундан ташқари, «Kerakli 45» тарифида «Gap Ko‘p» хизматини улаб, тармоқ ичида чексиз қўнғироқларни фаоллаштириш мумкин. Шунингдек, «Kerakli 45»да ҳам янги абонентларга 3 ой давомида ҳар ой 30 000 МБ тунги интернет бонуси бор.
«Kerakli 35» тарифида ҳам дақиқа ва SMSларни мегабайтларга алмаштириш мумкин. Тарифга киритилган 25 000 МБ, 2 500 дақиқа, 2 500 та SMSни абонентлар ўзларига мослаштириб олишлари мумкин.
«Kerakli 35»да «Gap Ko‘p» хизмати ишлайди ва Mobiuz тармоғида чексиз қўнғироқларни амалга оширишга ёрдам беради. Тарифнинг абонент тўлови 35 минг сўм.
«Kerakli 35», «Kerakli 45», «Kerakli 55», «Kerakli 70» тарифларининг янги уланган абонентлари «MobiDRIVE» акцияси иштирокчиларига айланишади. Улар 2024-йил сентябрь, декабрь ва 2025-йил январь ойида учта BYD Song Plus Champion автомобилидан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўладилар.
«Kerakli» туркумидаги энг кичкина тариф – бу «Kerakli 30». У ойига 30 минг сўмга Ўзбекистон бўйича чексиз қўнғироқлар, 25 000 МБ, 2 000 та SMSни тақдим этади. Тарифга фақат компания офислари ва дилерлар савдо нуқталарида уланиш мумкин.
Барча «Kerakli» тариф режаларида Mobiuz чиройли рақамларига чегирмалар тақдим этилади.
«Kerakli» тарифлар туркуми ҳақида батафсил маълумот: https://mobi.uz/uz/tariff/kerakli/.
Mobiuzнинг чиройли рақамлари учун чегирмалар шартлари: https://mobi.uz/uz/discounts/discounts/73165/.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter