Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев Самарқандда Европа Иттифоқи делегациясини қабул қилди

Мирзиёев Самарқандда Европа Иттифоқи делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Самарқанд саммити доирасида Еврокомиссия Раиси ўринбосари Валдис Домбровскис бошчилигидаги Европа Иттифоқи делегациясини қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг ЕИ институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини минтақавий шериклик форматида кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Валдис Домбровскис Мирзиёевга Еврокомиссия Раиси Урсула фон дер Ляйен ва Европа кенгаши Президенти Шарль Мишелнинг саломларини етказди. У шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Учрашувда ўзаро мулоқотлар ва самарали алмашинувлар фаоллашгани, савдо, инвестиция, «яшил» иқтисодиёт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик суръати ошиб бораётгани таъкидланди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг ЕИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми жорий йил бошидан 65 фоизга ошди. Европанинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари билан амалга оширилаётган ва истиқболдаги лойиҳалар портфели 20 миллиард евродан зиёдни ташкил қилмоқда.

ЕИ институтлари билан фаол мулоқотни, энг аввало, иқтисодий йўналишда давом эттириш муҳимлиги таъкидланди. Бунда Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни қабул қилиш, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши, «GSP+» преференциялар тизимида иштирок этиш билан боғлиқ масалалар эътибор марказида турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг