Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Минҳожиддин Мирзонинг янги иш жойи маълум бўлди

Минҳожиддин Мирзонинг янги иш жойи маълум бўлди

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Йиғилишда Минҳожиддин Ҳожиматов (Минҳожиддин Мирзо) Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз,  Минҳожиддин Ҳожиматов Республика маънавият ва маърифат маркази директори лавозимида ишлаганди (2019-2024).  2018-2018 йилларда эса Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган. 

Турли йилларда Жамоатчилик асосида Миллий эстрадани ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши, Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқалар дўстлик жамиятлари кенгаши раиси вазифаларини бажарди.

Минҳожиддин Мирзо педагог сифатида турли йилларда Давлат Бошқаруви академияси, Жаҳон тиллари университети, Маданият ва санъат институти, Ислом университети, Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетида дарс берган. Филология фанлари бўйича фалсафа доктори.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг