Миллиардер севгилисининг укасидан пул талаб қилди
«Amazon» асосчиси Жефф Безос севгилисининг укаси Майкл Санчесдан шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотлар тарқалиши билан боғлиқ суд харажатлари учун 1,7 миллион доллар товон пули талаб қилди, дея хабар бермоқда «Блумберг».
Санчеснинг адвокати Том Уоррен миллиардернинг талабини «беадаблик ва бемаънилик»ка чиқарди.
2019 йил январь ойида Безос ва унинг рафиқаси Маккензи 25 йиллик никоҳдан сўнг ажрашаётгани аён бўлди. ОАВ хабарига кўра, «Amazon» эгасининг собиқ телебошловчи, 49 ёшли Лорен Санчес билан ишқий муносабатларини фош қилган «National Enquirer» таблоидининг журналист «текшируви»дан миллиардер хабар топган. Таблоиднинг қайд этишича, унинг вакиллари Безос билан боғланиб, ажрашув эълон қилинишидан атиги 48 соат олдин тўпланган ҳужжат ҳақида маълум қилишган.
Жанжалдан сўнг Безос шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларнинг тарқалишини текшириш учун хусусий детектив ёллаган. Кейинчалик у Дэвид Пекер бошчилигидаги «American Media Inc» (AMI) компаниясининг таблоиди ношири Безоснинг ўзи Санчесга юборган фотосуратларни чоп этиш билан таҳдид қилганини даъво қилди. «Wall Street Journal» нашрининг аниқлик киритишича, «National Enquirer» таблоиди миллиардернинг очиқ ёзишмалари учун Безос маъшуқасининг укасига 200 минг доллар тўлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter