Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мигрантлар масалалари билан ташқи ишлар вазирлиги жиддий шуғулланади

Мигрантлар масалалари билан ташқи ишлар вазирлиги жиддий шуғулланади

Ташқи Ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи Миршоҳид Асланов

Фото: ХПК

Бугун, 25 январь куни Халқаро пресс-клубда «Давлат дастури - 2018: Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистонни ривожлантиришнинг янги босқичи» мавзусида навбатдаги сессия бўлиб ўтди.

Мазкур сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг мухбири ҳам иштирок этди. Мухбиримизнинг «Оқтўба фожеаси бутун халқимиз қалбини титратди. Албатта, давлат дастури қабул қилиб бўлинган, энди у ўзгартирилмайди. Аммо хориждаги юртдошларимиз, хорижга йўл олаётган фуқароларимиз масалалари билан жиддий шуғулланиш вақти етмадими? Ташқи миграция агентлигининг ўзигина бу жараённи тўғри қамраб ололмайдику» деган саволига Ташқи Ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи Миршоҳид Асланов шундай жавоб берди:

— Бу масалалар йиллар давомида ўз ҳолига ташлаб қўйилганини тан олишимиз керак. Ташқи Ишлар вазирлигининг консуллик бўлими штат бирлиги узоқ йиллардан буён қисқартириб келинган. Ҳозирда давлатимиз раҳбари кўрсатмаси билан хориждаги юртдошларимиз билан ишлаш бўйича алоҳида дастур тузилди. Ташқи миграция бўйича ҳам қатор режаларимиз бор. Айнан мана шу масалада жуда кўп саволлар келиб тушаётгани учун алоҳида анжуман ташкиллаштириш ва муҳим саволларга жавоб бериш мўлжалланган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг