Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афзал Эрматовнинг ҳибсга олиниши бўйича расмий маълумот берилди

Афзал Эрматовнинг ҳибсга олиниши бўйича расмий маълумот берилди

Аввалроқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари Афзал Эрматов ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди.

Агентлик раҳбарига нисбатан айблов эълон қилиниб, январ ойидан буён (салкам уч ой) ишга чиқмаётган бўлсада, бу ҳақда бирор бир расмий хабар берилмаган эди.

ОАВда маълумотлар тарқалгач, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳолатга муносабат билдирди.

«Мавжуд маълумотларга кўра, агентлик бошлиғи А.Эрматовга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича айб эълон қилиниб, ҳибсга олинган.

Ҳозирда унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда», дейилади расмий муносабатда.

Эътиборлиси, агентлик расмий веб-сайтидаги раҳбарият рўйхатида у ҳамон бошлиқ сифатида турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг