Ўзбекистонликлар учун Германияда 50 мингта бўш иш ўрни эълон қилинди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижий иш берувчилар билан ҳамкорликда Германияда ёши 18-35 орасида бўлган ўзбекистонликлар учун 50 мингта бўш иш ўрни ҳақида эълон берди.
Унда қуйидаги соҳа ва касбларда бўш ўринлари таклиф этилмоқда:
- ҳамшира;
- юк автомобили ҳайдовчиси;
- юк ва қишлоқ хўжалиги автомобилларига техник хизмат кўрсатиш;
- меҳмонхона;
- ресторан;
- туризм;
- ҳунармандчилик;
- мехатроника;
- қурилиш ва бошқа соҳалар.
Миграция агентлиги маълумотига кўра, юқоридаги соҳа ва касбларда ойлик маош фуқаролар – Ausbildung асосида ишга жалб қилинганида 1000 евродан, тўғридан-тўғри ишга жалб қилинганида эса 2000 евродан бошланади.
Агентликка кўра, рўйхатдан ўтган номзодлар немис тили курсларида ўқитилади (ёки немис тилини B1 даражада билиши талаб этилади).
Германияга Ausbildung асосида ишга бориш ҳақида қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter