МИБ уч минг нафардан зиёд қарздорни қидирмоқда
Мажбурий ижро бюроси 3 минг нафардан кўпроқ қарздорни қидирмоқда. Уларнинг мингдан ортиғи чет элга чиқиб кетган.
Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълумот берган.
Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюросининг тезкор-қидирув фаолияти натижасида жорий йилнинг ўтган даврида қарздорлиги туфайли 7 минг 800 дан зиёд жисмоний шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, шундан 4,5 мингдан (58 фоиз) ортиғи топилиб, мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилган.
Ҳозирда 3 минг 264 нафар қарздор қидириляпти, унинг 2 минг 149 нафари республика ҳудудида яширинган, 1 минг 115 таси эса чет элга чиқиб кетган.
Қидирувдаги шахслар топилиши натижасида қарздорлардан жами 30 млрд 700 млн. сўм ундирилди. Шундан 22 млрд. 800 млн. сўми алимент пуллари ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter